Жаҳон | 22:21 / 03.08.2025
1329
1 дақиқада ўқилади

Қуёшда кучли чақнаш рўй берди

Чақнаш 11 дақиқа давом этган.

Фото: SDO/ NASA

3 август куни Қуёшда энг юқори тоифадан бир поғона паст қувватли (М тоифасидаги) чақнаш рўй берди, деб маълум қилди Россия Амалий геофизика институти.  

Хабарда айтилишича, Тошкент вақти билан соат 18:57да М2.9 тоифасидаги чақнаш содир бўлган ва у 11 дақиқа давом этган. 

Қуёшдаги чақнашлар рентген нурланиши қувватига қараб A, B, C, M ва X тоифаларига бўлинади. A0.0 тоифасида Ер орбитасидаги нурланиш қуввати 1 квадрат метрга 10 нановаттга тенг. Ҳар бир кейинги тоифада қувват 10 мартага ошиб боради. Чақнашлар Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

Мавзуга оид