Ўзбекистон | 19:00
977
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги энг йирик хусусий таълим муассасаларидан бири — Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари учун янги имкониятлар эшигини очди. Мазкур мактабларнинг махсус синфларини тамомлаган ўқувчилар Буюк Британия ва Ўзбекистондаги Британия таълим тизими асосида фаолият юритувчи университетларга имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин.

Фото: Thompson Xалқаро мактаби

Таълим муассасаси тарқатган маълумотга кўра, битирувчилар Foundation (тайёрлов) босқичини ўтказиб юборган ҳолда Year 1 (1-босқич) талабалари сифатида тўғридан-тўғри қабул қилинади. Бу эса уларнинг университетни 3 йилда тамомлаш имконини беради. Оддий қилиб айтганда, Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари учун бакалавр даражасини 4 йил эмас, 3 йилда олиш мумкин.

Бундай имконият Thompson мактаблари ва Британиядаги CMI ташкилоти билан ҳамкорликда жорий этилган. Таълим дастури Буюк Британия университетларидаги Foundation босқичига тўлиқ мос келиши таъкидланмоқда.

Шунингдек, ушбу дастур фақат Thompson Xалқаро мактабларида амалга оширилаётгани ва бошқа хусусий мактабларда бундай имконият мавжуд эмаслиги алоҳида қайд этилган.

Айни пайтда мактаблар Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Олмазор, Учтепа ва Чилонзор туманлари ҳамда Навоий ва Наманган шаҳарларида фаолият юритмоқда. Қабул имтиҳон асосида амалга оширилади.

Батафсил маълумотни мактабнинг расмий саҳифалари ёки қуйидаги рақамлар орқали олишингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш учун: thompsonschool.tilda.ws/form1

Instagram: thompsonmaktablari.uz/

Telegram: t.me/thompson

Реклама ҳуқуқи асосида