Аёллар дунёси | 15:25 / 01.08.2025
793
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери қанча аёлга ҳимоя ордери берилгани айтилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2025 йилнинг биринчи ярмида аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди. 

Фото: ЎзА

Унга кўра, 2025 йилнинг январ–июн ойларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 41 051 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери расмийлаштирилди

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраган 11 914 нафар аёлга кундузги ижтимоий хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, 4 006 нафар хотин-қизга бирламчи кўмак хоналарида ижтимоий ёрдам кўрсатилди. 

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида эса 512 нафар аёл ҳамда 709 нафар уларнинг фарзанди жойлаштирилиб, уларга зарур ижтимоий хизматлар тақдим этилди.

Мавзуга оид