Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Путинга яқин шахслар билан Украина ҳақида гаплашди: ҳеч қандай ўзгариш йўқ
АҚШ шу ҳафта бошида Путинга яқин шахслар билан Украинадаги келишув масаласида суҳбатлашди, деди Рубио. «Биз ҳеч қандай ўзгаришни кўрмадик», дея қўшимча қилди у.

Фото: AP
АҚШ Россия президенти Владимир Путинга яқин шахслар билан шу ҳафта бошида – 28 ёки 29 июлда Украинадаги келишув масаласи бўйича суҳбат ўтказди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Fox Radio'га берган интервюсида айтиб ўтди. АҚШ Давлат департаменти 31 июл, пайшанба куни суҳбатдан парчаларни тақдим этди.
Рубионинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп жамоаси бу саъй-ҳаракатларни «тинчлик сари етакловчи йўлни қандайдир тушунишга эришиш умидида» қилган. «Аммо биз бу масала бўйича ҳеч қандай ўзгаришни кўрмадик», деб қўшимча қилди АҚШ Давлат департаменти раҳбари. Оқ уй раҳбари «олти ойдан кўпроқ вақт давомида» натижаларни кутди, деди давлат котиби.
«Президентни энг хавотирга солаётгани шуки, унинг ажойиб телефон қўнғироқларида ҳамма: «Ҳа, биз бундан чиқиш йўлини топишимиз учун бунинг тугашини хоҳлаймиз» дейди, кейин у янгиликларни ёқади ва яна бир шаҳар, жумладан, олдинги фронт чизиғидан узоқда жойлашган шаҳарлар зарбага учраганини кўради», деди Рубио.
«Шундай экан, қайсидир нуқтада у (Трамп) агар томонлардан бири бундан манфаатдор бўлмаса, ўт очишни тўхтатишга эришиш бўйича ҳаракатларни давом эттириш мантиқийми ёки йўқлиги ҳақида қарор қабул қилиши керак бўлади», — дея огоҳлантирди Рубио.
Мавзуга оид

23:35 / 01.08.2025
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди

23:12 / 01.08.2025
Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди

20:34 / 01.08.2025
Путин ва Лукашенко скамейкада ўтириб интервю берди

19:02 / 01.08.2025