Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Samsung видеосини эълон қилиб, шарманда бўлди

Фото: Investopedia
Apple расмий аккаунти Samsung маҳсулотини ўзи билмаган ҳолда реклама қилиб қўйиб, Хитойдаги ижтимоий тармоқларда шарманда бўлди. Гап шундаки, 30 июл куни Apple Support Weibo расмий аккаунтида Samsung’нинг букланувчи Galaxy Z Flip 7 модели видеоси эълон қилинган.
Хабар максимал тезликда ўчирилган, бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари буни тарқатиб улгурган эди. Айниқда, Хитой платформаларида бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Қандай қилиб бу қўпол хато содир бўлгани номаълум, катта эҳтимол билан нотўғри контент тасодифан юклаб юборилган.
Технология олами таҳлилчиларига кўра, бу Apple учун жуда қўпол хато. Компаниянинг узоқ вақтдан бери чиқарилиши кутилаётган букланувчи модели ҳақида сўз кетаркан, айнан шундай Samsung маҳсулотининг видеоси чиқиши – компания учун ачинарли ҳолат. Ҳаттоки, бу ҳолат Apple Samsung’дан ўрганяпти, деган миш-мишларнинг тарқашига сабаб бўлиши мумкин.
Iphone Fold – яъни букланувчи телефон 2026 йилнинг иккинчи ярмида сотувга чиқарилиши айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Z Flip 7 шу ой бошида тақдим этилганди. Телефон, шунингдек, дизайндаги яхшиланишлар, сунъий интеллект асосида ишлайдиган хусусиятлар ва узоқроқ батарея қуввати билан таъминлайди. Шу билан бирга ўзидан олдинги 1099 доллар бошланғич нархини сақлаб қолади.
Мавзуга оид

22:18 / 22.07.2025
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ

21:34 / 14.07.2025
Meta Apple муҳандисини 200 млн доллар эвазига ишга ёллади

20:28 / 09.07.2025
Nvidia компаниясининг капиталлашуви тарихдаги рекорд даражага етди

21:12 / 02.07.2025