Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Истанбул Бошоқшеҳир» Аббосбек Файзуллаев трансферини эълон қилди
Ўзбекистонлик футболчи 5 йиллик шартнома имзолади ва клубда Элдор Шомуродов билан бирга тўп тепади.

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради.
Мамлакат Суперлигаси вакили «Истанбул Бошоқшеҳир» клуби 21 ёшли футболчи трансферини эълон қилди.
«Клубимиз Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев билан 5 йиллик шартнома имзолади. Файзуллаевга оиламизга хуш келибсиз, деймиз, тўқ жигарранг формамизда муваффақиятлар тилаймиз», дейилади хабарда.
✅️ Hoş geldin Abbosbek Fayzullaev
— RAMS Başakşehir (@ibfk2014) July 30, 2025
Kulübümüz, son olarak CSKA Moskova forma giyen Özbekistan Milli Takımı futbolcusu Abbosbek Fayzullaev ile 5 yıllık anlaşma sağladı.
Fayzullaev'e ailemize hoş geldin diyor, turuncu-lacivertli formamızla başarılar diliyoruz. https://t.co/LEwJojmjgc pic.twitter.com/92ETiSK0OY
Олдинроқ ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, Истанбул клуби ўзбекистонлик ҳужумкор яримҳимоячи трансфери учун «армиячилар»га 7,5 миллион евро тўлаб беради. Бу орқали жамоа ўз тарихидаги энг қимматбаҳо трансферни амалга оширди.
Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев катта футболдаги фаолиятини 2021 йилда Тошкентнинг «Пахтакор» клубида бошлаган. 2023 йилда Москванинг ЦСКА клуби уни 500 минг еврога трансфер қилганди. Футболчи Москва клубида икки мавсум давомида барча турнирлар доирасида 72 учрашувда иштирок этиб, 8 гол урди ва 11 голга узатма берди. У якунланган мавсумда москваликлар жамоаси билан Россия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, «Истанбул Бошоқшеҳир» клуби аввалроқ «Рома»дан Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовни мавсум якунида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олганди.
Мавзуга оид

23:20 / 30.07.2025
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди

18:21 / 29.07.2025
Туркияда юқори ҳарорат туфайли йирик ўрмон ёнғинлари – фотосуратлар

19:23 / 27.07.2025
Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида ҳарорат рекорд даражага етди

18:40 / 26.07.2025