Ўзбекистон | 12:11
1412
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Airbus ҳаво кемалари паркини кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Airbus компаниясининг Европа бўйича президенти Йохан Пелисси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

Хусусан, Ўзбекистон ҳаво кемалари паркини модернизация қилиш ва кенгайтириш орқали туристик оқимни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Airbus компанияси ўртасида учувчиларни тайёрлашга оид махсус дастур ишлаб чиқилиши бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид