Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда оилавий ҳордиқ: қаерда яшаш, овқатланиш ва дам олиш мумкин?
Яқинларингизнинг хотирасида қоладиган оилавий таътиллар ҳақида орзу қиляпсизми? Дубай таклиф қиладиган хилма-хил кўнгилочар хизматлар орасида ўзингизни йўқотиб қўймаслигингиз ва шаҳарда оилангиз билан бирга вақтингизни чоғ ўтказишингиз учун қуйида бир нечта маслаҳатларни тайёрладик.

Дубай – оилавий туризм учун ажойиб йўналиш. Ҳар қандай дидга мос келадиган кўнгилочар хизматларни таклиф қилувчи ушбу шаҳар ўзининг хавфсизлиги, болалар клубларига эга қулай инфратузилмаси ҳамда меҳмонхоналари, шунингдек пляжлари, саҳро саёҳатлари ва интерфаол музейлари билан машҳур.
Яшаш учун қаерда тўхташ мумкин: барча ёшдаги меҳмонларга мос келадиган қўнгилочар хизматларни таклиф қилувчи оилавий меҳмонхоналар
JA The Resort курорти – учта меҳмонхона ва қулай инфратузилмага эга 1 млн метр квадрат майдонни эгаллаган яшил воҳа. Меҳмонларни пляж, бассейнлар, Just Splash сув парки, кичик ҳайвонот боғи, от сайри, гольф ва сув ўйин-кулгулари кутади. “Ҳаммаси ичида” тизими мавжуд.
Centara Mirage Beach Resort – Dubai Islands ҳудудида жойлашган ўз аквапаркига эга оилавий курорт-меҳмонхона. Бу денгиз бўйида оилавий дам олиш учун Осиё ва Арабистонга хос экзотик руҳга эга бўлган ажойиб маскан.
Atlantis The Palm, Палма Жумейра оролидаги курорт. Шубҳасиз, у Дубайнинг энг таниқли рамзларидан бири. Бу ерда меҳмонларга Aquaventure Waterpark аквапарки, The Lost Chambers Aquarium океанариуми ва янгиланган болалар клуби хизматларидан чекловларсиз фойдаланиш имконияти тақдим этилади.
Rixos The Palm Dubai Hotel & Suites – Ultra All Inclusive тизими бўйича оилавий дам олиш учун ажойиб танлов. Ташриф буюрувчиларни турли халқларнинг таомларини таклиф қилувчи ресторанлар, кеча-кундуз ишлайдиган снэк-бар, шинам хусусий пляж ва иситиладиган бассейнлар кутади. Болалар учун турли тадбирларга бой кўнгилочар дастурга эга Rixy Kids Club клуби фаолият кўрсатади, шунингдек ўйин зонаси ва хавфсиз бассейн ҳам бор. Катталар эса анъанавий турк ҳаммоми ишлайдиган Anjana Spa спа-марказида чигал ёзиш имкониятига эга.
Маблағларни қандай тежаш мумкин: бепул хизматлар ва манфаатли шопинг
Дубайда ёзги ҳордиқ нафақат қулай, балки манфаатли ҳам бўлиши мумкин. Нархлар мавсумий пасайишидан ташқари, кўп ҳолларда меҳмонхоналар қўшимча бепул хизматларни ҳам таклиф қилади, хусусан, пляж ёки савдо марказларигача трансфер, овқат ёки хона турини ўзгартириш.
30 сентябрга қадар Дубайдаги меҳмонхоналар, ресторанлар ва кўнгилочар масканларда Kids Go Free – “Болалар учун бепул” акцияси амал қилади. Меҳмонхоналар болаларни (асосан 12 ёшгача бўлган) бепул қабул қилади, диққатга сазовор жойлар эса уларга чипталарни бепул тақдим этади, жумладан:
● IMG Worlds of Adventure усти ёпиқ аттракционлар парки – катталар учун иккита чипта харид қилинганида, 12 ёшгача бўлган бола учун чипта бепул.
● AYA Universe, House of Hype, EXPO City Attraction Pass (Terra / Alif / Vision), Illusion City, Legendarium Dubai, Chaos Karts – катталар учун битта чипта харид қилинганида, 15 ёшгача бўлган бола учун чипта бепул.
● OliOli Children's Museum – болалар чиптаси харид қилинганида, қўшимча бир соат бепул ўйин ва катта киши учун бепул чипта.
● Dubai Crocodile Park – катталар учун битта чипта харид қилинганида, 16 ёшгача бўлган бола учун чипта бепул.
● Museum of Candy – Катталар учун иккита чипта харид қилинганида, 16 ёшгача бўлган бола учун бепул чипта (дастур ҳақидаги батафсил маълумот билан www.visitdubai.com сайтида танишиш мумкин).
Таклифдан фойдаланиш учун кассада махсус талонни тақдим этишнинг ўзи кифоя.
Бундан ташқари, 30 сентябргача сайёҳлар GreatList гастрономик гидига кирган ресторанларнинг махсус таклифларидан ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади.
Масалан, Lila Taqueria ва Lila Molino ресторанлари катта киши учун таом буюртма қилинганида, болаларни бепул пишлоқли кесадилья билан меҳмон қилишади, Veranda at JLT ресторанида эса душанбадан жумагача оилавий тушликларга 20% чегирма амал қилади. Tribes ва Eat Greek тармоқларида, ҳисоб иш кунларида 250 AED дан бошланганида, соат 12:00 дан 18:30 гача болалар учун бепул тушлик тақдим этилади. Худди шу акция SushiYaki, The Meat Co, The Grill Shack ва Clay Bluewaters ресторанларида ҳам амал қилади. Агар бирданига бир нечта халқ таомидан татиб кўришни истасангиз ва шу билан бирга ортиқча харажат қилишни хоҳламасангиз, Time Out Market сиз учун жуда яхши танловга айланади. Бу ерда шаҳарнинг энг яхши гастрономик концепциялари тўпланган бўлиб, ҳар ким ўзи учун маъқул нархда бирор лаззатли таомни топиши аниқ.
Айтиш жоизки, ҳар йили ёзда Дубайда Dubai Summer Surprises шопинг фестивали ўтказилади. Бу йил катта чегирмалар мавсуми 27 июндан 31 августгача давом этади. Шаҳардаги барча савдо марказларида маҳаллий аҳоли ва меҳмонларни совринли ўйинлар, чегирмалар, катта сотувлар ва бошқалар кутади. Харидлар янада манфаатлироқ бўлиши учун tax free хизматини расмийлаштириш ва Дубайда харид қилинган товарлар қийматининг 5% ни қайтариш имконияти мавжуд.
Қаерга бориш ва нималарни томоша қилиш мумкин?
Дубайда барча мавсумда фаолият кўрсатадиган диққатга сазовор жойлар жуда кўп. Фаол ҳордиқ ишқибозларига IMG World усти ёпиқ аттракционлар парки ёки Wild Wadi аквапарки ёқиши шубҳасиз.
Агар ёрқин эффектлар, иллюзиялар ва ғаройиб фотосуратларни ёқтирсангиз, янги очилган House of Hype, ARTE ва Museum of Candy масканларини ўтказиб юборманг.
Саҳродан тропикларда пайдо бўлиб қолишни истайсизми? Бунинг ҳам иложи бор! The Green Planet мажмуасида сизни бир талай таассуротлар кутади, хусусан пираньялар билан сузиш ва, ҳатто, тропик ёмғирни кўриш имконияти.
Реклама ҳуқуқи асосида