Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 52 метрли "Цивилизациялар ва кашфиётлар девори" яратилмоқда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи "Цивилизациялар ва кашфиётлар девори" бўйлаб жойлаштириладиган миниатюраларнинг тайёрланиш жараёни билан танишиш учун олимлар, мутахассислар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс тур ташкил этди.

Фото: Дунё
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази маълумотларига кўра, Иккинчи Ренессанс даври миниатюраларини ўз ичига олган "Цивилизациялар ва кашфиётлар девори" узунлиги қарийб 52 метр, бўйи бир метрли ганчкор безак билан ҳисоблаганда 5 метрни ташкил этади.
Девор бўйлаб жами 10 дан ортиқ миниатюра ўрин олади. Деворий суратнинг ҳажмини ҳисобга олган ҳолда миниатюралар устида 50 га яқин рассомлар икки ойдан буён меҳнат қилмоқда.
Санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори, рассом Беҳзод Ҳожиметовнинг маълум қилишича, девор учун Ҳирот Бухоро, Самарқанд ва қисман ҳинд миниатюра мактаблари асосида ишланган миниатюралар саралаб олинган.
Қайд этилишича, девордаги миниатюралардан Амир Темурнинг Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эълон қилиниши ва унинг илм-фан, маданият ва меъморчилик ривожига қўшган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратилади. Бу тарихий жараённи ифодалашда Шарафиддин Али Яздийнинг "Зафарнома" асарининг Лондонда, Британия кутубхонасида сақланаётган нусхасидаги миниатюралардан фойдаланилган.
Девор марказида Амир Темурнинг тож кийиш маросими акс этган "Балх қурултойи" миниатюраси жойлаштирилган. Асосий эътибор Амир Темурнинг маърифатпарвар ҳукмдор сифатидаги сиймосини кўрсатиб беришга қаратилади. Жумладан, ушбу йирик тасвирий санъат асарида Амир Темур даврида қурилган иморатлар тасвирланади. Шу билан бирга Самарқандда Беҳзод томонидан акс эттирилган Бибихоним масжидининг қурилиш жараёни ҳам алоҳида кўрсатилади. Мирзо Улуғбек ва унинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссасига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Мавзуга оид

15:06 / 07.11.2021
Хатоларга асосланган бизнес: бўёқни блендерда кўпиртириб, корректор ихтиро қилган котиба тарихи

16:49 / 22.10.2018
Нобелга лойиқ кўрилган кашфиётлар қай тариқа бизнесга айланади?

10:12 / 09.08.2018
Қадимги цивилизацияга тегишли сирли қабр топилди

17:30 / 25.12.2017