Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
57400
2 дақиқада ўқилади

Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда давлат хизматчиси ўз хизмат хонасида аёл кишини қучоқлаб ўтиргани акс этган сурат тарқалди. Kun.uz ўз манбалари орқали бу амалдор Каттақўрғон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Абдураҳмон Алимов эканини аниқлади. У ишдан олинган.

Ижтимоий тармоқларда давлат хизматчиси ўз хизмат хонасида аёл кишини қучоқлаб ўтиргани акс этган сурат тарқалди. Унинг бу ҳаракати селектор йиғилишида камерага тушиб қолган.

Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири матбуот котиби расмий муносабат билдирди. Унга кўра, хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

“Вазирлик ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилади”, дейилади муносабатда.

Вазир матбуот котиби расмий муносабатда ходимлар шахсини очиқламаган.

Kun.uz’нинг аниқлик киритишича, селектор вақтида “қўлга тушган” бу амалдор Каттақўрғон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Абдураҳмон Алимов бўлади. У ушбу лавозимига тайинланишидан олдин шаҳардаги Оқолтин маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Бошлиқнинг қучоғида ўтирган аёл ким экани ва қандай лавозимда ишлаганига аниқлик киритилмаган.

Бу тизим ходимларининг ахлоқсизлиги билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Аввалроқ Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ҳамда унинг ўринбосари ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилгани учун ишдан олинганди.

Мавзуга оид