Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амур областида йўловчи самолёт йўқолиб қолди
Унинг бортида 49 киши бўлган

Амур областида Ан-24 йўловчи самолёти йўқолиб қолди, деб хабар берди 24 июл куни «Интерфакс» фавқулодда хизматларга таяниб.
Ан-24 самолёти Хабаровск-Благовешченск-Тинда йўналиши бўйича учган. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, қўниш арафасида ҳаво кемаси билан алоқа йўқолган.
Baza телеграм-канали маълумотларига кўра, Ан-24 қўнишга тайёргарлик кўрган, бироқ биринчи уринишда қўна олмаган ва иккинчи айланишга кетган, шундан сўнг у билан алоқа узилган.
Shot маълумотига кўра, йўқолган самолёт «Ангара» авиакомпаниясиники бўлган.
Россия ФВВ қидирув ишлари учун Ми-8 вертолёти ва қуруқликдаги хизматлар юборилганини маълум қилди.
Амур области раҳбари Василий Орловнинг маълум қилишича, самолёт бортида жами 49 киши бўлган. Шундан 43 нафари йўловчи (беш нафари ёш болалар), 6 нафари экипаж аъзоларидир.
Россия Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.