Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди
Ўзбекистонда суғурта бозорининг барқарор ривожланаётган шароитида “Uzbekinvest” компанияси ўз фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича барқарор ўсишни намоён этмоқда ва республикадаги суғурта соҳасидаги етакчи иштирокчилардан бири сифатида ўз мавқеини тасдиқламоқда.

Фото: Uzbekinvest
2025 йилнинг I ярим йиллигида компания томонидан 709,1 млрд сўм миқдоридаги жами суғурта мукофотлари йиғими таъминланди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 145% ўсишни ташкил этди.
Қайта суғурта мукофотлари бўйича жами йиғим 23,5 млн АҚШ долларини ташкил этди. Компания портфелида халқаро қайта суғуртанинг улуши 41% га тенг бўлди.
Маҳаллий экспортёр товар ва хизматлар учун 1,6 млрд АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилди.
Корпоратив сегментда суғурта мукофотлари йиғими 233,1 млрд сўмни ташкил этди, бу 2024 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 169% ўсиш демакдир. Шу жумладан, инвестицион лойиҳаларни суғурталаш бўйича мукофотлар йиғими 33,2 млрд сўмни ташкил қилди.
Жисмоний шахсларни суғурталаш сегментида 58,7 млрд сўм миқдорида мукофотлар йиғилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101% ўсиш демакдир.
Компания мижозлари сони 2024 йилнинг I ярим йиллигидаги 388 726 тадан 496 743 тага етди, яъни 127% ўсиш кузатилди. Жорий йилнинг биринчи ярмида юридик шахслар билан 14 307 та, жисмоний шахслар билан эса 482 436 та шартнома тузилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 128% кўпдир.
2025 йил июль ойи бошига келиб, “Uzbekinvest” компанияси транспорт воситалари эгалари жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси (ОСГОВТС) бозорида етакчи ролини янада мустаҳкамлади. 6 ой давомида рақамли платформалар орқали 496 468 тадан ортиқ онлайн суғурта полислари расмийлаштирилди.
2025 йилнинг I ярим йиллиги мобайнида компания жисмоний ва юридик шахсларга 2 501 та суғурта ҳодисаси бўйича 59 млрд сўм миқдорида суғурта товонларини тўлаб берди.
Апрель ойида “Uzbekinvest” компанияси халқаро “International Insurance Society” (IIS) – 90 дан ортиқ мамлакатдан 500 дан ортиқ етакчи суғурта компанияларини бирлаштирган жамият аъзоси бўлди.
Май ойида эса компания Лондон суғурта бозорида фаолият юритаётган етакчи компанияларни бирлаштирган “The International Underwriting Association of London” (IUA) – халқаро андерайтинг уюшмаси аъзоси бўлди.
Компаниянинг мазкур халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши Ўзбекистон жахон суғурта бозори майдонида ўз ўрнини топаётганидан далолат беради ва мамлакатнинг суғурта соҳасидаги позициясини мустаҳкамлайди.
Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида “Uzbekinvest” компанияси Испаниянинг экспорт-кредит суғурта агентлиги “CESCE”, Италиянинг “SACE” экспорт суғурта компанияси, бир қатор испан ва итальян суғурта ҳамда брокер компаниялари ва Словакиянинг экспорт-импорт банки – “Eximbanka SR” билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, май ойида “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Uzbekinvest” компаниясига “B” ва “bb” даражасидаги рейтингларни “барқарор” прогнози билан тасдиқлади.
Шу билан бирга, июнь ойида “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Uzbekinvest” компаниясининг молиявий барқарорлик рейтинги бўйича прогнозини “Ba2” даражасидаги “барқарор”дан — “Ba2” даражасидаги “ижобий”га кўтарди. Бу эса мамлакатнинг банк-молия секторидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида