Ўзбекистон | 19:00 / 22.07.2025
2461
4 дақиқада ўқилади

 Шаҳар бедарвоза эмас: Тошкент пиёдалар ва ҳайдовчилар учун қулай бўлиб бормоқда

Тошкентда автотураргоҳлар тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бугунги кунда ушбу турдаги тураргоҳлар шаҳарнинг 25 та марказий кўчасида ишламоқда. Poytaxt Parking лойиҳаси фақат транспорт ҳаракатини ташкил этиш эмас, балки тоза, замонавий ва қулай шаҳар сари қадамдир.

Фото: Poytaxt Parking

Ҳар куни фуқаролар пиёдалар йўлаги, яшил ҳудудлар ва хонадонлар ёнидаги жойлар машиналар билан тўлиб кетганига гувоҳ бўлишмоқда. Айрим ҳайдовчилар ўз машиналарини худди ўзининг шахсий гаражида қолдиргандай шаҳар марказида бутун кун давомида қолдиришади. Натижада, 10–15 дақиқалик иш билан келганлар учун жой қолмайди.

Тизимнинг мақсади — шаҳардаги тартибсизликни бартараф этиш, пиёдалар йўлакларини қайтариш, яшил ҳудудларни машиналардан озод этиш ва автотураргоҳ жойларини адолатли тақсимлашдир. Шаҳар маркази машиналар омборхонаси эмас — у барча учун қулай ва очиқ бўлиши керак.

Нега бу муҳим?

  • Шаҳарни автотураргоҳга айлантирмаслик учун ҳар бир ҳайдовчи қанча вақт умумий ҳудуддан фойдаланаётганини ўйлаши лозим.
  • Иш жойлари, дўконлар ва муассасалар бутун кунга ташлаб кетилган машиналар томонидан тўсиб қўйилмаслиги керак.
  • Пиёдалар, болалар ва болали ота-оналар йўлакларда бемалол юриши керак, йўлнинг ўртасидан эмас.
  • Кейинги сурат (Якуб Колас кўчаси)
  • Шаҳар замонавий ва намунавий урбанистика меъёрларига жавоб беришини истаймиз.

Шаҳар марказида яшовчилар-чи? Улар учун — резидентлик рухсатномалари

Пулли автотураргоҳ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар аҳолиси учун резидентлик рухсатномалари жорий этилади. Бу — ўз уйи ёнида соатбай тўловсиз тураргоҳдан фойдаланиш ҳуқуқидир.

Бу қандай ишлайди:

  • Резидент мобил иловада ёки махсус пункт орқали рўйхатдан ўтади;
  • Турғунлигини ва автомашинага эгалигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади;
  • Шу орқали белгиланган вақтларда уйи яқинидаги автотураргоҳдан бемалол фойдаланади.

Ушбу механизм турғунларни дўкон, офис ёки ресторанга келган меҳмонлар билан автотураргоҳ учун рақобатлашишдан ҳимоя қилади.

Автотураргоҳдан тез-тез фойдаланасизми? У ҳолда абонемент олинг

Шаҳар марказида ишлайдиганлар ёки ҳар куни автотураргоҳдан фойдаланадиганлар учун ойлик абонементлар назарда тутилган. Бу — ҳар соатлик тўловлар ўрнига бир марта ойлик тўлов қилиб, осойишта ҳаракат қилиш имконияти.

Абонемент қандай афзалликлар беради:

  • Кунлик тўловларда тежамкорлик;
  • Белгиланган ҳудудда чекловсиз автотураргоҳдан фойдаланиш;
  • Қулайлик ва эркин ҳаракат имкони.

Яқин кунларда Poytaxt Parking мобил иловаси орқали резидентлик рухсатномаси ва абонемент расмийлаштириш имкони пайдо бўлади.

Ҳар бир фуқаро иштирокчи бўлиши керак

PoytaxtParking лойиҳаси очиқ ва барча учун. Агар кўчангизда майса устида, пиёдалар йўлагида ёки ўтишга халал бераётган машиналарни кўрсангиз — бу ҳақда хабар беринг. Биргаликда шаҳримизни янада тартибли қила оламиз.

Автотураргоҳ ҳудудлари чекланган. Агар кимдир уни шахсий манфаати учун, бошқалар ҳақида ўйламасдан тўлиқ эгаллаб олса — бу адолатсизлик. Ундай ҳайдовчилар бу қулайлик учун ҳақ тўлашлари ёки жамоат транспортдан фойдаланишлари керак.

Автотураргоҳ тизими — бу пулингиз ҳақида эмас, тартиб, ҳурмат ва шаҳар қиёфаси учун умумий масъулият ҳақидадир.

Батафсил маълумот: Телефон: +998 78 113 67 00

Телеграмм бот: @poytaxtparking_bot

Почта: info@poytaxtparking.uz

AppStore | GooglePlay

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид