Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бундестаг доимий киберҳужумлар ҳақида маълум қилди
Бундестаг доимий равишда киберҳужумларга дучор бўляпти ва ҳакерлардан яхшироқ ҳимояга муҳтож, деди парламент раиси Юлия Клёкнер.

Фото: DPA
Бундестаг доимий равишда киберҳужумларга дучор бўляпти ва ҳакерлардан яхшироқ ҳимояга муҳтож. Бу ҳақда Германия парламенти раиси Юлия Клёкнер dpa агентлигига берган интервюсида маълум қилди. «Биз кўплаб ҳакерлик ҳужумларини қайд этмоқдамиз – Бундестаг оммабоп нишон», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.
Христиан-демократ Клёкнер парламент ҳакерларга қарши курашиш қобилиятини ошириши кераклигини қўшимча қилди.
Июн ойи бошида Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт ва Федерал жиноий идора раҳбари Холгер Мюнх 2024 йилда Германияда 131 391 кибержиноят қайд этилганини, бу ўтган йилга нисбатан 2,2 фоизга кам эканини маълум қилди. Бундан ташқари, Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари Германияга хориждан ёки номаълум жойдан 201 877 та кибержиноят ҳужумларини қайд этган, бу 2023 йилга нисбатан 6 фоизга кўп.
Айни пайтда, давлат идоралари ва бошқа ташкилотларнинг ишини тармоқларни атайлаб ҳаддан ташқари юклаш орқали блокловчи DDoS ҳужумлар сони 30,7 фоизга ошган. Германияда бундай жиноятларнинг катта қисми Россияда қайд этилган, дейилади хабарда. Добриндт Германиядаги «руспараст» ҳужумчилар фаоллигини Берлин Украинани қўллаб-қувватлаётгани билан изоҳлади.
Мавзуга оид

13:00 / 21.07.2025
Германияда ўзбекистонлик ёшлар касбларга ўқитилиши кутиляпти

12:11 / 21.07.2025
Мерц: Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари энди қабул қилиниши мумкин эмас

07:51 / 21.07.2025
Германиядан бир йил ичида иккинчи депортация рейси Кобулга учиб кетди

14:13 / 19.07.2025