Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия Ўзбекистонда халқаро мактаб ташкил этиш имконини кўриб чиқмоқда
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Латвиянинг Ахборот тизимлари ва бошқариш университети (ISMA) раҳбарияти ҳамда Cambridge Learning Center ташкилоти вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА
Мулоқот давомида таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма дастурларини амалга ошириш ва таълим соҳасидаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ҳудудида халқаро умумтаълим мактабини ташкил этиш ва ривожлантириш, уларнинг битирувчиларига инглиз тили бўйича халқаро сертификатлар тақдим этиш имконияти кўриб чиқилди. Бу ўзбекистонлик ёшларга Европанинг етакчи олий таълим муассасаларига қўшимча имтиҳонларсиз кириш имконини яратади.
Учрашув якунида жорий йил август ойида ISMA университети ва ҳамкор ташкилотлар вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш, тегишли ташкилотлар билан халқаро мактаблар ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид

07:40 / 18.07.2025
Латвия суди "Дождь" лицензиясини қайтариб олиш қарорини бекор қилди

13:39 / 15.07.2025
Латвия Россиянинг биометрик бўлмаган хорижга чиқиш паспортларини тан олмайди

13:45 / 08.07.2025
Латвия Германиянинг ЕИ ва НАТОдаги роли кучайганини олқишлади

19:00 / 07.07.2025