Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ биринчи марта Хитой банкларига Россия билан ҳамкорлик қилгани учун санкциялар киритди
Suifenhe Rural Commercial Bank ва Heihe Rural Commercial Bank минтақавий банклари чеклов чораларига дучор бўлди.

Фото: Bloomberg
Европа Иттифоқи Хитойнинг иккита банкини Россия ҳарбий машинасини жиловлашга қаратилган 18-санкциялар пакетига киритди. Бу Хитойнинг молиявий муассасалари Москванинг Украинага қарши тажовузини қўллаб-қувватлагани учун Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган биринчи ҳолат.
South China Morning Post (SCMP) дипломатик манбаларининг хабар беришича, Suifenhe Rural Commercial Bank ва Heihe Rural Commercial Bank минтақавий банклари чеклов чораларига дучор бўлган.
Ушбу қарор Хитойнинг жавоб чораларига олиб келиши мумкин, деб ёзди нашр. Пекин бир неча ой давомида ушбу банкларнинг санкциялар рўйхатига киритилмаслиги учун фаол ҳаракат қилган эди.
Манбаларга кўра, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И июл ойида Европа дипломатияси раҳбари Кайя Каллас билан учрашуви чоғида банклар қора рўйхатга киритилган тақдирда жавоб чоралари кўрилиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.
Брюсселда, SCMP суҳбатдошларининг таъкидлашича, хитойлик дипломатлар, жумладан, Европа Иттифоқидаги элчи Цай Жун Европа Иттифоқи вакиллари билан «очиқ музокаралар» олиб бориб, якуний қарорга таъсир ўтказишга ҳаракат қилган.
Мавзуга оид

23:43 / 18.07.2025
Трамп Путин ва Си билан Хитойда, Украина бўйича «дедлайн» кунида учрашиши мумкин

23:30 / 18.07.2025
Украина «Газпром» серверларига кенг кўламли ҳакерлик ҳужуми уюштирганини эълон қилди

21:21 / 18.07.2025
Россиялик 99 нафар бола дам олиш учун Ўзбекистонга келди

19:04 / 18.07.2025