Ўзбекистон | 21:21 / 18.07.2025
1658
1 дақиқада ўқилади

Россиялик 99 нафар бола дам олиш учун Ўзбекистонга келди

Белгород ва Брянск вилоятларидан келган болалар «Анор» соғломлаштириш оромгоҳида дам олади.

Фото: Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси таклифига биноан Россиянинг Белгород ва Брянск вилоятларидан 99 нафар бола деярли 2 ҳафта давомида Тошкент вилояти тоғларидаги «Анор» болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Тошкент аэропортида болаларни Россиянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Андрей Ланчиков, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари кутиб олди.

«Ўзбекистон ҳукуматига биринчи марта ўтказилаётган бундай ажойиб акция учун миннатдорчилик билдирамиз, болаларга эса меҳмондўст Ўзбекистонда унутилмас таътил ўтказишларини тилаймиз!», дейилади элчихона хабарида.

Аввалроқ, бир гуруҳ украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келган эди. Улар 12 кун давомида махсус дам олиш ва психологик тикланиш дастуридан ўтди.

Мавзуга оид