Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ ходими сувда чўкаётган фуқарони қутқариб қолди
Кўрилган чоралар натижасида фуқаро қутқариб қолиниб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фото: Видеодан кадр
2025 йил 16 июл куни соат 16:20 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши тумани ҳудудидан ўтувчи "Қарши магистрал бош канали" олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Нодир Мирзаев каналда чўкаётган фуқарони кўриб қолган ва ортидан ўзини сувга ташлаган.
Кўрилган чоралар натижасида фуқаро қутқариб қолиниб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда унинг ҳолати яхши.
Воқеага гувоҳ бўлган фуқаро Маъруф Чориев ҳам ўзини сувга ташлаб ёрдам қўлини узатган.
Мавзуга оид

17:59 / 06.08.2025
Сирдарёда машина олиб қочган икки йигит Бўкада уларнинг йўлини тўсган ИИБ ходимини пичоқлади

10:35 / 22.07.2025
Тошкентда 123 марта қидирувга берилган автомобил тўхтатилди

17:53 / 12.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади

16:22 / 10.07.2025