Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ёш болалар ўртасида никотин билан заҳарланиш сони кескин ошди
Аксарият ҳолатлар никотин пакетчалари ва вейплар учун суюқликлар билан боғлиқ.

Фото: Anadolu Agency
Қўшма Штатларда олти ёшгача бўлган болалар ўртасида никотин билан заҳарланиш сони кескин ошди, деб хабар берди NBC News Америка педиатрия академиясининг Pediatrics журналида чоп этилган тадқиқотига таяниб.
Тадқиқотга кўра, 2010 йилдан 2023 йилгача Қўшма Штатлардаги токсикологик марказлар олти ёшгача бўлган болаларда никотин билан заҳарланиш бўйича 134 663 та мурожаатни қайд этган. Деярли барча ҳодисалар уй шароитида содир бўлган.
Шифокорлар, айниқса, оммабоп Zyn бренди маҳсулоти - никотин пакетчалари деб аталадиган нарсалардан хавотирда. Муаллифларнинг фикрича, ушбу маҳсулотлар билан боғлиқ заҳарланиш даражаси 2020 йилда 100 минг болага 0,48 ҳолатдан 2023 йилда 4,14 ҳолатга етган. Уч йил давомида ўсиш 763 фоизни ташкил этган.
Тадқиқотда таъкидланишича, никотин пакетчаларида тамаки йўқ, лекин кучли стимулятор бўлган 6 миллиграммгача никотин бўлиши мумкин. Маҳсулотлар одатда мева ёки ялпиз таъмига эга бўлиб, қадоқлаш болалардан махсус ҳимояга эга эмас. Ушбу маҳсулотлар АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) томонидан чекишни ташлаш учун ёрдам сифатида тасдиқланмаган.
«Буларнинг болалар қўлига тушиши вақт масаласи эди. Бу ачинарли, аммо ажабланарли эмас», деди Мичиганда ишловчи педиатр ва Америка педиатрия академияси вакили доктор Молли О’Ши.
Мавзуга оид

20:17 / 05.08.2025
Андижонда маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

10:30 / 05.08.2025
Россиялик болалар ёзги таътилини Тошкент вилоятидаги оромгоҳда ўтказди

13:04 / 31.07.2025
Боласига зўравонлик қилганлардан фарзанди олиб қўйилиши мумкин

17:23 / 29.07.2025