Ўзбекистон | 01:06
672
1 дақиқада ўқилади

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди

Лойиҳа киритиш босқичи 3 августгача давом этади. Овоз бериш босқичи эса 22 июлдан бошланади ва иккинчи мавсум ғолиблари 1 сентябрда эълон қилинади.

Фото: Kun.uz

Бугун, 15 июлдан «Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Жараёнлар қуйидаги саналарда:

  • Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
  • Саралаш босқичи — 4–18 август;
  • Тарғибот босқичи — 19–21 август;
  • Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябр — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб 823 та маҳалла, жумладан, уларда жойлашган муассасаларга «Ташаббусли бюджет»нинг 15 июлдан бошланадиган 2-мавсуми, шунингдек, келаси йил 1-мавсумида қатнашишга танаффус берилиши маълум бўлганди.

Мавзуга оид