Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ППХ ва профилактика инспекторларининг ваколатлари кенгайиши мумкин
Депутатлар патрул-пост хизмати ходимлари ва профилактика инспекторларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ИИВ қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Фото: ИИБ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими ҳамда жамоат тартибини сақлаш соҳасига оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, криминоген вазият оғир маҳаллаларда ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилиш мақсадида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти такомиллаштирилиб, профилактика бош ва кичик инспектори лавозимлари жорий этилган. Бироқ ички ишлар органлари тизимидаги ишларни кўриш ва чораларни қўллаш ваколати фақат маҳалладаги профилактика инспекторларига берилган бўлиб, бундай ваколат ҳуқуқ-тартибот масканлардаги бош ва кичик инспекторларида мавжуд эмас.
Шу боис ушбу қонун лойиҳаси билан ҳуқуқ-тартибот масканларидаги ушбу инспекторларга маъмурий ишларни кўриш ва чораларни қўллаш ваколати берилмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирда ички ишлар органларининг патрул-пост хизмати инспекторларига аниқланган айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштириш ваколати берилган бўлса-да, ушбу маъмурий баённомалар юзасидан чораларни қўллаш ваколати тизимдаги бошқа мансабдор шахсларга, жумладан, иш юкламаси катта бўлган туман (шаҳар) ички ишлар бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари, транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари бошлиқлари ҳамда профилактика инспекторларига юклатилган.
«Бу эса маълум иш бўйича қарор қабул қилинишда фуқароларнинг ортиқча вақт сарфлашига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли, мазкур қонун лойиҳаси билан патрул-пост хизматининг мансабдор шахслари томонидан тузилган маъмурий баённомаларни кўриб чиқиш ваколати уларнинг раҳбариятига ҳам берилмоқда», - дейилади хабарда.
Маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишни назарда тутувчи мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид

15:27 / 19.08.2024
Тошкентда ППХ инспектори калтакланди

07:47 / 11.08.2023
Қўйлиқ бозорида ППХ ходимига отвёртка билан жароҳат етказган шахс ушланди

15:30 / 26.07.2022
ППХ ходимларига 8 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённома расмийлаштириш ваколати берилади

07:42 / 23.07.2022