Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда Ўзбекистон–Россия ҳарбийларининг биргаликдаги ўқув машғулоти бошланмоқда
Россия Мудофаа вазирлигининг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси аскарлари «Термиз» полигонга етиб келди. Бу ерда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари бир ҳафта давомида «Ҳамкорлик-2025» ўқув машғулотида қатнашади.
«Ҳарбий ва махсус техникадан иборат колонналарда ҳаракатланган бўлинмалар «Термиз» полигонига йўл олди. Шахсий таркиб БТР-82А зирҳли транспортёрлари, УРАЛ юк машиналари ҳамда КАМАЗ базасидаги махсус техникаларда ҳаракатланиб, тоғли ҳудудлардаги кўтарилишлар, пасайишлар ва тор серпантин йўлларни енгиб ўтишди», дейилади Россия мудофаа вазирлиги 14 июл куни тарқатган хабарда.
Маълум қилинишича, Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари ўртасидаги «Ҳамкорлик-2025» тактик машғулоти 15-21 июл кунлари Сурхондарёдаги «Термиз» полигонида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Kun.uzʼга бундай машғулот ўтказилишини тасдиқлади. Шу билан бирга, ўқув машғулоти тафсилотлари ҳақидаги расмий тадбир бошланганда берилишини маълум қилди.
Мавзуга оид

23:06 / 04.08.2025
Россия ядровий ракеталарини яна Европага қаратишини маълум қилди

20:33 / 04.08.2025
Трамп Россия нефтини сотиб олаётган Ҳиндистонни жазолашга ваъда берди

20:09 / 04.08.2025
Россияда жиноятчи мигрантларнинг қариндошларини жазолаш таклиф қилинди

19:11 / 04.08.2025