Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 12:43
660
1 дақиқада ўқилади
Йил бошидан бери қанча фуқарога ижтимоий тўлов тайинлангани айтилди
Ўзбекистонда 2025 йил I ярим йиллигида 48 771 нафар фуқарога ижтимоий тўловлар тайинланди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, агентлик томонидан 2025 йил I ярим йиллигида пенсия тайинлаш учун иш стажига эга бўлмаган 48 771 нафар фуқарога нафақа, моддий ёрдам ва компенсация пул тўловлари тайинлаб берилди.
Жумладан:
- 6 811 нафар фуқарога — ёшга доир нафақа;
- 16 014 нафар фуқарога — ногиронлик нафақаси;
- 3 770 нафар оилага — боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
- 14 115 нафар фуқарога — ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
- 6 144 нафар фуқарога — парваришлаш нафақаси;
- 1 252 нафар фуқарога — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам;
- 612 нафар фуқарога — уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари тайинлаб берилди;
Шунингдек:
- парвариши ва таъминоти учун тўлов билан қамраб олинган оилага тарбия (патронат)га берилган тутинган болалар — 42 нафар;
- оилавий болалар уйи тутинган болалар — 11 нафар.
Мавзуга оид

13:17 / 01.07.2025
Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди

11:00 / 01.07.2025
Пенсия миқдорини олдиндан аниқлаш хизмати жорий этилади

18:38 / 30.06.2025
Рақамли ғазна тизими жорий этилади

23:00 / 28.06.2025