Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Veolia Energy Tashkent иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовларини тўхтатди
Тошкент шаҳридаги ерости қувури ёрилиши фонида иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари тўхтатилди. Компания аварияли участкаларни аниқлашнинг янги, хавфсизроқ усулларини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.

Фото: Veolia Energy Tashkent
Veolia Energy Tashkent 30 майдан 17 июлгача режалаштирилган иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари тўхтатилганини маълум қилди.
Компания синовларни ўтказиш бўйича ёндашувни қайта кўриб чиқаётгани ва қувурлардаги эҳтимолий аварияли участкаларни аниқлашнинг янги, хавфсизроқ усулларини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.
«Бизнинг мақсадимиз — 2025-2026 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик жараёнида аҳоли учун хавфларни минималлаштирган ҳолда иссиқлик таъминотининг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш. Кейинги чоралар ва муддатлар ҳақида қўшимча маълумот берилади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 июл куни Тошкент шаҳрида Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги тиббиёт институти чорраҳасида ер тагида диаметри 800 мм бўлган сув қувури ёрилиб кетди.
Юзага келган қувур ёрилиши сабабли фуқаролар мулки, транспорт воситалари ёки бошқа объектларга етказилган барча зарарлар Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан тўлиқ қоплаб берилади.
Мавзуга оид

21:53 / 10.07.2025
“Медгородок”даги каби воқеа такрорланмаслигига кафолат борми?

14:15 / 10.07.2025
Veolia Energy Тошкентда қувур ёрилиши туфайли етказилган зарарни қоплаб беради

18:58 / 30.05.2024
Сергелидаги айрим йўллар бир ойга ёпилди

11:13 / 06.05.2024