Жаҳон | 08:58
1705
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Россия санкцияларни четлаб ўтиш учун Хитой билан дронлар устида ишламоқда

Bloomberg суриштирувига кўра, Москва дронлар ишлаб чиқариш бўйича Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун Пекин билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Фото: ERR

Москва Украинага зарбалар бериш учун мўлжалланган дронларни ишлаб чиқариш учун Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш мақсадида Пекин билан дўстона алоқаларидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг "Аэро-хит" компаниясининг ички ҳужжатлари ва Россия ҳукумати расмийлари билан ёзишмалари асосида Bloomberg агентлиги эълон қилган суриштирувда айтилади.

"Аэро-хит" 2023 йил июн ойида учувчисиз учиш аппаратлари (УУА)ни ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш учун ташкил этилган. "Хабаровск" илғор ривожланиш ҳудуди (ТОР) резиденти бўлган компания 2025 йил охиригача ишлаб чиқаришни ойига 15 минг донагача кенгайтиришни режалаштирган, деб хабар берди 28 май куни бош вазир ўринбосари ва президентнинг Узоқ Шарқ федерал округидаги вакили Юрий Трутневнинг матбуот хизмати. ТОР Хитой билан чегара яқинида жойлашган.

2024 йил июн ойида АҚШ молия вазирлиги "Аэро-хит" компаниясига қарши санкциялар киритиб, у ишлаб чиқарган "Велес" дрон ташувчилари «Херсонда жойлашган Россия кучлари томонидан Украина нишонларига қарши» фойдаланилганини таъкидлади. 

Bloomberg хабарига кўра, 16 июндаги мактубида "Аэро-хит" Россия Мудофаа вазирлигининг махсус лойиҳалар мулкини бошқариш бошлиғига Хитойнинг Autel EVO Max 4T дронини чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

7,1 миллиард рубл миқдоридаги инвестициявий молиявий режалар ва 28 ойга кутилаётган етказиб бериш жадвалини ўз ичига олган ҳужжатда Россия компанияси Autel муҳандислари билан 2023 йил бошидан буён ҳамкорлик қилиб келаётгани қайд этилган.

Мавзуга оид