Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ва Сурхондарёда солиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди
Улар тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказмаслик эвазига пул талаб қилган.

Фото: ДХХ
У мансаб мавқейидан фойдаланиб, Олтинкўл туманида радио ва телеаппаратуралар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан солиқ ва йиғимлар бўйича топширилган солиқ ҳисоботларида товарлар реализацияси тўғри акс эттирилмагани натижасида МЧЖга жуда кўп миқдорда солиқ ҳисобланиши ҳамда солиқ текшируви ўтказилишини айтади.
Сўнгра Солиқ бошқармасидаги ҳамкасблари орқали ушбу текширувни ўтказмасликни ваъда қилиб, эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади ва муқаддам МЧЖ таъсисчисидан 500 АҚШ доллари олади.
У қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бош инспектори Жарқўрғон туманида мотоцикллар ва эҳтиёт қисмлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали сайёр солиқ текшируви ўтказиш билан қўрқитиб, мазкур текширувни амалга оширмаслик эвазига МЧЖ раҳбаридан 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу солиқ идоралари ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.