Ўзбекистон | 09:38
1599
2 дақиқада ўқилади

Венгрия Ўзбекистонда Усмонийлар даврига оид экспонатларни намойиш этмоқчи

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Будапешт Тарихи музейи директори, профессор Ласло Чорба билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Томонлар музей иши соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини, шунингдек, тарихий-маданий меросни ўрганиш, реставрация қилиш ва сақлаш бўйича тажриба алмашишни муҳокама қилди.

Венгер томонининг Ўзбекистонда ташкил этилаётган халқаро маданий ташаббуслардаги иштироки, шунингдек, Венгрияда ўзаро тадбирлар ўтказиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Будапешт Тарихи музейи директори 2025 йил августидан 2026 йил февралигача Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган "Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мероси" халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

"Будапешт тарихи музейи фондларида Венгриядаги Усмонийлар даврига оид салмоқли миқдордаги экспонатлар мавжуд. Агар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан қизиқиш бўлса, "Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мероси" кўргазмаси экспозициясида ушбу коллекцияларни намойиш этиш масаласини кўриб чиқишимиз мумкин", – Ласло Чорба.

Учрашув якунида, ўзаро мулоқотни давом эттириш ва томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид