Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп яна ЕИ товарларига божларни оширишни кечиктирди
Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида савдо келишувига эришишнинг янги муддати - 1 август. Трамп Япония, Жанубий Корея, Жанубий Африка ва бошқа бир қанча давлатлар учун тарифларни ошириш бўйича хатларни чоп этди.

Фото: Andrew Harnik / Getty Images
Доналд Трамп Европа Иттифоқи ва бошқа айрим мамлакатлардан импорт қилинадиган товарларга савдо тарифларини оширишни 1 августга кўчириш ҳақидаги фармонни имзолайди. Бу ҳақда 7 июл, душанба куни АҚШ президенти матбуот котиби Кэролайн Ливитт маълум қилди. Бу маълумотни Reuters агентлигига аноним қолишни истаган Европа Иттифоқининг юқори мартабали манбаси ҳам тасдиқлади.
Шу куни Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Япония, Жанубий Корея, Малайзия, Қозоғистон ва Тунис учун 25 фоиз, Жанубий Африка Республикаси ҳамда Босния ва Ҳерцеговина учун 30 фоиз, Индонезия учун 32 фоиз, Сербия ва Бангладеш учун 35 фоиз, Таиланд ва Камбожа учун 36 фоиз, Лаос ҳамда Мянма учун 40 фоизлик савдо тарифларини жорий этиш тўғрисида расмий мактубларни чоп этди.
Чоралар Қўшма Штатларнинг ушбу мамлакатлар билан бўлган «савдо камомади» туфайли жорий этиляпти. Оқ уй эгаси мактубларда агар ушбу мамлакатлардан бири АҚШдан келадиган товарларга божларни оширишга қарор қилса, унга бўлган тариф бир хил фоиз пунктлари билан акс этиши ҳақида огоҳлантирди.
8 июл куни Трамп томонидан апрел ойида эълон қилинган дунёнинг кўплаб давлатларидан импорт божларини ошириш бўйича 90 кунлик кечиктириш муддати тугайди. Европа Иттифоқи учун АҚШ президенти савдо келишувига эришишда 9 июлгача муддат белгилади. Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқи импортининг аксарият қисми 10 фоизлик асосий тарифга бўйсунади. Европа автомобиллари учун 25 фоиз, пўлат ва алюминий учун эса 50 фоиз юқори бож тўланади. Трамп агар ЕИ келишувга рози бўлмаса, унга барча товарларга 50 фоизлик бож қўйилиши билан таҳдид қилди.
Мавзуга оид

19:14
Ғазоликларни кўчириш, Эрон ва Сурия мавзулари — Трамп ва Нетаняҳу нималарни муҳокама қилди?

19:06
Фирибгар СИ ёрдамида Марко Рубио номидан бир неча расмийларга хат юборди

13:45
Латвия Германиянинг ЕИ ва НАТОдаги роли кучайганини олқишлади

11:47