Жаҳон | 14:11
1467
2 дақиқада ўқилади

Нетаняҳу: Фаластинликларда Ғазони тарк этиш имкони бўлиши керак

Исроил бош вазирининг айтишича, Ғазо аҳолиси танлов эркинлигига эга бўлиши керак.

Фото: Jack Guez / Getty Images

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг айтишича, Ғазодаги фаластинликлар минтақада қолиш ёки ундан кетишда танлов эркинлигига эга бўлиши керак.

Нетаняҳу Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида журналистларнинг фаластинликларнинг бошқа ҳудудларга кўчирилиши ҳақидаги саволига жавоб берди. «Агар улар (Ғазода) қолишни истаса, қолсин. Аммо кетишни хоҳласа, бу имкониятга эга бўлиши керак. Ғазо қамоқхона бўлмаслиги керак. Одамларга эркин танлов ҳуқуқи берилиши керак», — дея таъкидлади у.

Исроил ҳукумати раҳбари, шунингдек, унинг фикрича, фаластинликлар ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини, бироқ айрим ҳудудлар, хусусан, хавфсизлик масалалари Исроил назорати остида қолиши кераклигини таъкидлади.

Нетаняҳу президент Трамп бошчилигида бутун Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши мумкинлигига ишонч билдирди. «Президент Трамп бошчилигида биз бутун Яқин Шарқда тинчликка эришишимиз мумкинлигига ишонаман. Биргаликда биз барча қўшниларимизни ўз ичига олган жуда кенг ва кенг қамровли тинчлик ўрнатишимиз мумкин», — деди Нетаняҳу.

Доналд Трамп Эрон билан музокаралар олиб боришни режалаштираётганини айтди ва Теҳроннинг мулоқотдан манфаатдорлигини билдирди. «Биз Эрон билан музокаралар ўтказишни режалаштирганмиз, улар ҳам учрашмоқчи. Улар жиддий зарар кўрди», деди Оқ уй раҳбари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида.

Мавзуга оид