Ўзбекистон | 18:59
1082
2 дақиқада ўқилади

90 йиллик анъана ва инновация уйғунлиги: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети

Таълим – ҳар бир жамият тараққиётининг юраги. Бугун шиддат билан ўзгараётган дунёда касб танлаш нафақат шахсий қарор, балки мамлакат келажагига қўшиладиган ҳиссага айланди. Мана шундай муҳим пайтда педагог кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан янгилаш мақсадида 2025 йил 28 апрель куни Президент фармони билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилди.

Анъаналарга таянган ҳолда – янги босқич сари

Университет 90 йиллик тарихга эга бўлиб, янги моделга кўра тубдан янгиланмоқда. Бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети моделига асосланган. Мавжуд факультетлар негизида 6 та замонавий педагогика олий мактаблар ташкил этилади. Ҳозирда университетда 29 та бакалавриат, 30 та магистратура йўналишлари мавжуд.

Таълим жараёни назария билан чекланиб қолмаслиги, талабаларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш асосий мақсад қилиб белгиланган. Улар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, коллеж ва техникумларда амалиёт ўташади. 3-курсдан бошлаб эса маошли дуал таълим дастурлари ишга туширилади.

Халқаро имкониятлар ва рақамли таълим

Университет Буюк Британиянинг Кембриж университети таълим дастурлари асосида халқаро моделни жорий қилмоқда. Дарслар махсус рақамли LMS тизими орқали олиб борилади. Талабалар нуфузли хорижий ОТМларда малака ошириш, илмий тадқиқот ва халқаро танловларда иштирок этиш имкониятига эга.

Нега айнан ушбу университет?

- Замонавий инфратузилма ва рақамлаштирилган таълим жараёни

- Ижтимоий фаоллик ва клублар: IT, спорт, санъат, дебатлар

- Бепул хорижий тил курслари, замонавий ётоқхоналар

- Давлат грантлари асосида таълим олиш имконияти

- Профессор-ўқитувчиларнинг халқаро жамоаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй

Веб-саҳифа: https://uznpu.uz

📞 Алоқа учун: (71) 202-44-21

Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети — келажак устозлари учун энг тўғри танлов!

Реклама ҳуқуқи асосида