Ўзбекистон | 08:40
790
2 дақиқада ўқилади

ЮНЕСКО қароргоҳида ўзбек халқининг чой ичиш билан боғлиқ анъаналари тақдим этилди

Франция пойтахтида жойлашган ЮНЕСКО қароргоҳида Халқаро чой куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Фото: Дунё

Тадбир Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон, Туркия, Япония, Индонезия, Ветнам, Шри-Ланка ва Бангладешнинг ЮНЕСКОдаги Доимий делегациялари билан биргаликда ташкил этилди

Иштирокчиларга Ўзбекистон маданияти, чойнинг ўзига хос навларидан тортиб ҳунармандчилик, тўқимачилик, кулолчилик, заргарлик буюмлари ва ўзбек миллий мусиқаси билан яқиндан танишиш имконияти тақдим этилди.

Шунингдек, байрам меҳмонлари эътиборига Марғилон ҳунармандлари томонидан қўлда тўқилган машҳур Марғилон атласи ва адрасидан тортиб, Риштон кулолларининг маҳаллий қизил лойдан қадимий технологиялардан фойдаланган ҳолда ясалган коса ва бошқа уй рўзғор буюмлари тақдим этилди.

Ўзбек миллий матоларининг ранг-баранг турлари, миллий каштачилик санъати намуналари ҳамда мамлакат моддий меросини акс эттирувчи маҳсулотлар йиғилганларга катта таассурот қолдирди. Улардаги ҳар бир ип ва нақш бир неча авлодга бориб тақаладиган ҳунармандлар сулолалари ўртасида кўприк бўлиб, кўп асрлик анъаналарни асраб-авайлаш ва давом эттиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбек чойи тақдимотига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар халқнинг анъанавий чой ичиш анъаналари билан танишди. Бунда чой нафақат ичимлик сифатида, балки меҳмондўстлик, анъана ва урф-одатлар рамзи сифатида ҳам қабул қилинишини таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон миллий таомлари хусусида ҳам батафсил сўзлаб берилди. Хусусан, 2016 йилдан буён ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган ўзбек миллий палови иштирокчиларга улашилди.

Мавзуга оид