Ўзбекистон | 15:43
583
2 дақиқада ўқилади

Май ойида Ўзбекистонга 1,1 млндан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Яманнинг нуфузли Hadarmawt электрон нашрида "Ўзбекистон Eco Expo Central Asia 2025 кўргазмасида келажак экотуризмини тақдим этди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда Тошкентдаги Central Asian Expo кўргазма мажмуасида Марказий Осиёдаги энг йирик Eco Expo Central Asia 2025 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтгани ҳақида сўз боради.

"Экологик технологияларга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш ва "яшил" иқтисодиётга бағишланган ушбу кўргазмада Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси мамлакатнинг экологик туризм соҳасидаги ютуқларини намойиш этди. Миллий анъаналар ва замонавий технологияларнинг уйғунлигига урғу берилган Ўзбекистон павилони кўргазма иштирокчиларида катта таассурот қолдирди",– деб ёзилган мақолада.

Шунингдек, нашрда хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётгани урғуланган. Маълум қилинганидек, биргина 2025 йил май ойининг ўзида мамлакатга 1,1 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу эса давлат томонидан туризмни очиқ, экологик ва инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг самарадорлигини тасдиқлайди.

"Eco Expo Central Asia 2025 кўргазмасида иштирок этиш Ўзбекистоннинг экологик йўналтирилган туризмни ривожлантириш бўйича минтақада етакчи ўринни эгаллашга интилишини ва ушбу соҳада фаол халқаро ҳамкорликка тайёрлигини бутун дунёга намойиш этиш имкониятини тақдим этди. Миллий стенд нафақат Ўзбекистоннинг барқарор туризмининг ташриф қоғози, балки конструктив мулоқот, тажриба алмашиш ва келажак учун самарали ечимларни ишлаб чиқиш майдонига айланди",– дея таъкидланган мақолада.

Мавзуга оид