Жаҳон | 08:07
1547
2 дақиқада ўқилади

Исроил Ғазо жанубидаги Хон-Юнус аҳолиси эвакуациясини талаб қилмоқда

Исроил ҳарбийлари минтақада янги ҳужумлар билан таҳдид қилмоқда.

Фото: Anadolu Agency

Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнус шаҳрининг бир қатор турар жой ҳудудлари аҳолисини чиқариб юбориш тўғрисида буйруқ чиқарди ва уларга қарши оммавий ҳужумлар билан таҳдид қилди.

Бу ҳақда Исроил армияси расмий вакили Авичаи Адраининг X ижтимоий тармоғидаги хабарида айтилган.

Адраи Ғазо ҳудудларга бўлинган, қизил рангда «тақиқланган зоналар» деб номланган харитасини эълон қилди.

Харитага кўра, Хон-Юнуснинг 36-, 40- ва 89-ҳудудлари эвакуация қилиниши керак. Исроил армияси вакили яқин келажакда бу ҳудудларга кучли зарбалар берилиши ҳақида огоҳлантирди.

Адраи у ерда яшовчи фаластинликларни Ғазо шимолидаги Дейр ал-Балаҳ шаҳрига кўчиб ўтишга ва «орқага қайтмасликка чақирди».

2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторида давом этаётган Исроил тажовузи натижасида камида 56 647 фаластинлик ҳалок бўлди ва яна 134 105 киши жароҳат олди.

Исроил 18 март куни янги ҳужумлар тўлқинини бошлаганидан бери Ғазода 6315 киши ҳалок бўлди ва 22 064 киши яраланди.

Мавзуга оид