Ўзбекистон | 10:02
923
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик талабаларни Ўзбекистонда таълим олиш учун жалб қилиш юзасидан битим имзоланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раҳбарияти, олий таълим муассасалари вакиллари ва ёш тадбиркорлардан иборат делегация амалий сафар билан Хитойнинг Хайнань провинциясида бўлди.

Фото: "Дунё" АА

Ташриф давомида Саня, Цианхай ва Хайкоу шаҳарларида савдо-иқтисодий, туризм, таълим ва маданият соҳаларида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилди, ҳудуддаги эркин иқтисодий зоналар ҳамда маҳаллий корхоналарнинг фаолияти билан танишилди.

Тадбирларнинг натижаси сифатида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Тошкент шаҳридаги Аджу ва Бухоро инновациялар университетларининг Хитойнинг Сиан шаҳрида алоқа офисларини очиш, Jieji Education компанияси билан ҳамкорликда хитойлик талабаларни мамлакатда таълим олиш учун жалб қилиш юзасидан битимлар имзоланди.

Хайкоу шаҳрида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар билан ўтказилган учрашувда уларнинг турмуш тарзи, таълим жараёни, келажакдаги режалари юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид