Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент Финландияга Россия билан чегарани ёпишга рухсат берди
Шенген кодексига мувофиқ Финландия миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини ҳимоя қилиш учун ташқи чегарадаги маълум пунктларни ёпиш ҳуқуқига эга.

Фото: AFP
Европарламент Европа комиссиясининг Финландияга Россия билан чегарани ёпишга берган рухсатини қўллаб-қувватлади. Шенген кодексига мувофиқ Финландия миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини ҳимоя қилиш учун ташқи чегарадаги маълум пунктларни ёпиш ҳуқуқига эга.
Европарламент коммуникация бўлими раҳбари Алессио Инкорвайянинг таъкидлашича, ушбу чорани фавқулодда ҳолатлар билан изоҳлаб, у Европа Иттифоқи фуқароларининг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига таъсир қилаётганини тан олган.
Мазкур масалани кўриб чиқиш Финландия фуқароси ва «Александр жамияти» жамоат ташкилотининг петициясидан кейин бошланган. Аризачиларнинг таъкидлашича, Финландия ҳукуматининг қарори Европа Иттифоқи қонунчилигини бузади, Россия билан алоқадор оилаларга ва мамлакатнинг шарқий минтақалари иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади.
Финландия 2023-2024 йиллар давомида бир неча марта шарқий чегаралардаги барча саккизта назорат-ўтказиш пунктларини ёпганди. Бу Россия томонидан учинчи давлат мигрантларини оммавий ўтказишга уриниш ҳолатлари амалга оширилаётгани билан изоҳланган.
Мавзуга оид

13:43 / 23.07.2025
Германия ЕИдан ташқарида депортация марказлари яратишни қўллаб-қувватлади

12:19 / 23.07.2025
Bloomberg: ЕИ санкциялари Ҳиндистондаги "Роснефт" заводига зарба берди

11:50 / 23.07.2025
Россия нефт маҳсулотларининг ЕИга импорти бўйича тақиқ ярим йилга қолдирилди

07:40 / 23.07.2025