Ер тоифасини ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Андижон вилоятида фуқаро У.Т.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Фото: Бош прокуратура
Фуқаро Ж.М. Бўстон тумани ҳокимининг қарорига асосан “Б.Н.” МЧЖга гидропоника усулида иссиқхона қурилиши учун ажратилган 2,5 гектар ерни нотурар ер тоифасидан 2 сотихли уй-жой қуриш учун турар жой тоифасига ўзгартириб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига 44 минг доллар талаб қилиб, келишилган пул ҳисобидан 10 минг долларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик жуда кўп миқдорда) ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Мавзуга оид

14:39
Фарғонада фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

09:02
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?

10:52 / 25.06.2025
Урганч шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

11:51 / 23.06.2025