Жамият | 13:10 / 26.06.2025
1879
1 дақиқада ўқилади
Шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида Gentra ёниб кетди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra автомобилида ёнғин содир бўлди.

Фото: ФВБ
26 июн куни соат 11:29 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 11:37 да етиб бориб, ёнғин соат 11:40 да ўчирилди.
Айтилган манзилда Gentra русумли автомобил ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.