Ўзбекистон | 13:31 / 26.06.2025
1858
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда

Йирик шаҳарлардан бирида пилот лойиҳа амалга оширилади ва у келажакда кенгайтирилади.

Фото: Туризм қўмитаси

Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Лондонда Bolt компаниясининг ҳамкор бозорлар бўйича глобал директори Герт-Ян Кистемакер билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда Bolt платформасини ишга тушириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, такси, озиқ-овқат ва юк етказиб бериш, электросамокатлар хизмати каби йўналишларни ўз ичига олган платформа маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиши қайд этилди.

Томонлар Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларидан бирида пилот лойиҳани амалга ошириш ва уни келажакда кенгайтиришга қизиқиш билдирди.

Мавзуга оид