Россиянинг Днепрга ҳужуми оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
24 июн куни Днепр шаҳрига баллистик ракеталар билан қилинган ҳужум оқибатида 18 киши, қўшни Самар шаҳрида эса 2 киши қурбон бўлди. Вилоят маъмуриятига кўра, деярли 300 киши жабрланган. Улар орасида поезд йўловчилари ҳам бор. Россия томони ҳужумга изоҳ бермади.

Фото: Украина фавқулодда вазиятлар хизмати
Россия 24 июн куни Украинанинг Днепр шаҳрига йўллаган баллистик ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди. Днепрга қўшни Самар шаҳрида яна 2 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Днепропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисак маълум қилди.
“Ҳужумлар сабаб умумий ҳисобда деярли 300 киши жабрланди”, – дея ёзди Лисак Telegram-каналида.
Днепр шаҳрида кўплаб вайронагарчиликлар қайд этилган. Портлаш тўлқини Одессадан Запорижжяга кетаётган йўловчи поездига ҳам зарар етказган.
“Инфратузилма, таълим ва тиббиёт масканлари, маъмурий бинолар ва фавқулодда вазиятлар хизмати иншоотлари, йўловчи поезди. 46 та кўп қаватли уй, 41 та хусусий уй, бир нечта ётоқхоналар, юздан ортиқ автомобил зарар кўрди. Бундан ташқари, ёқилғи шохобчаси, автосервис, хўжалик қурилишлари, савдо павильонлари, дўконлар ҳам”, – деди вилоят раҳбари.
Россия ҳарбийлари Днепрга берилган ҳужум юзасидан расмий изоҳ бермади.
Мавзуга оид

18:50
МДҲ айрим давлатлари тарих дарслигида Россияга нисбатан салбий муносабат бор – Россия таълим вазири

17:45
Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишга тайёр эмас – Рубио

16:05
Огоҳ бўлинг! Таниқли шахслар образи асосида Россия армиясига ёлланишга чорловчи дипфейк видеолар тарқалмоқда

14:53