Ўзбекистон | 15:00 / 24.06.2025
2283
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Chorvoq Darvozasi — Ўзбекистондаги тоғли ҳудуддаги янги турдаги турар-жой мажмуаси

Ўзбекистоннинг энг гўзал масканларидан бири — Чорвоқ тоғларида “ Chorvoq Darvozasi” лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилди. Бу янги форматдаги йирик турар-жой мажмуаси шаҳарга хос қулайликлар, экологик муҳит ҳамда яшаш, дам олиш ва инвестиция учун кенг имкониятларни ўзида уйғунлаштиради.

Фото: Dream City

Мажмуа тўлиқ қуриб битказилган ва кўчиб келишга тайёр. Бу ерда 1 хонадан 5 хонагача бўлган, кенг терассали, панорама деразали ва пухта режалаштирилган хонадонлар тақдим этилган. Барча хонадонлар сифатли таъмир билан топширилади — кўчиб келинг ва дарҳол яшашни бошланг.

Хонадонлар майдони 24 м² дан 142 м² гача — ҳар қандай эҳтиёжга мос идеал ечимни танлаш мумкин.

Лойиҳанинг асосий устунликларидан бири — унинг жойлашуви. Chorvoq Darvozasi тоғли ҳудудда, Чорвоқ сув омборига яқин жойда жойлашган бўлиб, бу ҳудуд ички туризм маркази сифатида жадал ривожланмоқда. Табиат, мусаффо ҳаво ва осойишталикни қадрлаган ҳолда инфратузилмадан воз кечишни истамайдиганлар учун бу — идеал танлов.

Ҳудудда тўлақонли яшаш муҳити яратилган: болалар ва спорт майдончалари, бассейнлар, яшил ҳовлилар, сайр йўлаклари, 24 соат қўриқлаш, автотураргоҳ, дўконлар, кафелар ва кўча савдо нуқталари мавжуд. Яқин орада халқаро Wyndham меҳмонхонаси, замонавий аквапарк ҳамда KFC, Papa John’s, Costa Coffee, Krispy Kreme каби машҳур брендлар иш бошлайди. Бу эса Chorvoq Darvozasi’ни нафақат турар-жой, балки туристлар, оилалар ва инвесторлар учун жозибадор марказга айлантиради.

Лойиҳа таркибида апарт-меҳмонхона формати ҳам мавжуд бўлиб, хонадон эгалари ўз уйларини қисқа муддатли ижарага бериш орқали даромад олишлари мумкин. Ҳудуднинг туристик жозибадорлиги ва ривожланган инфратузилмаси ушбу таклифни янада фойдали қилади.

Chorvoq Darvozasi лойиҳаси билан танишиш учун Тошкент ёки мажмуа ҳудудидаги савдо офисларимизга мурожаат қилишингиз мумкин. Бу ерда сиз режалаштиришлар, хонадон вариантлари, тўлов шартлари, бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳақида батафсил маълумот оласиз.

Хоҳловчилар учун махсус экскурсия ташкил этилади: Тошкентдаги савдо офисидан мажмуагача қулай трансфер, лойиҳа жойида эса гольфкар ёрдамида сайр, хонадонларни кўздан кечириш ва менежерлар билан маслаҳат.

Тоғлар бағрида янги ҳаётни кашф этинг — Chorvoq Darvozasi’ни танланг.

Савдо офиси манзили: Фурқат кўчаси, “Tashkent City” ХИМ, 1-блок, Тошкент.

Website : dreamcity.uz

Instagram : @dreamcity.uz

+998 71 202 22 22

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид