Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Пусан йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Пусанлик йўловчилар илгари Тошкентдан Сеулга учиб келиши, кейин эса яна тўрт соатлик йўл босиб Пусанга етиб бориши керак эди.

Фото: "Дунё" АА
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрига Qanot Sharq авиакомпаниясининг илк самолёти келиб қўнди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. "Пусан-Тошкент" йўналиши бўйича илк парвоз арафасида аэропортда мазкур ҳаво қатновининг тантанали очилиш маросим бўлиб ўтди.
Шу тариқа, Тошкент ва Пусан ўртасида мунтазам қатновлар йўлга қўйилди. Парвозлар қулай А-330 самолётларида ҳафтасига икки марта – чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.
Пусанлик йўловчилар илгари Тошкентдан Сеулга учиб келиши, кейин эса яна тўрт соатлик йўл босиб Пусанга етиб бориши керак эди. Бу эса ортиқча вақт ва маблағ талаб қиларди. Эндиликда тўғридан тўғри Пусан шаҳрига парвоз қилиш имконияти яратилди.
Пусан шаҳри – Сеулдан кейин Жанубий Кореянинг иккинчи йирик шаҳри ва мамлакатдаги энг катта порт шаҳар ҳисобланади. Бу замонавий мегаполис денгиз юк ташишлари, гавжум бозорлари, замонавий осмонўпар бинолари ва гўзал соҳиллари билан машҳур. Қирғоқ бўйидаги стратегик жойлашуви туфайли, Пусан Жанубий Корея иқтисодиёти ва халқаро савдосида муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид

12:30
China Eastern Ўзбекистонга мунтазам қатновларни бошлади

18:39 / 14.07.2025
Wizz Air лоукостери Ўзбекистондан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

09:22 / 14.07.2025
Маҳаллий авиақатновларни субсидиялашнинг янги тартиби тасдиқланади

09:35 / 10.07.2025