NBC: Эрон Вашингтонга АҚШ ҳудудидаги террористик ячейкаларни уйғотиш билан таҳдид қилган
АҚШ ядровий иншоотларга зарба беришидан бир неча кун олдин Эрон Доналд Трампга коммюнике юбориб, ҳужум содир бўлган тақдирда АҚШ ҳудудидаги террористик ячейкаларини фаоллаштириш билан таҳдид қилди, деб хабар бермоқда NBC манбаларга таяниб.

Фото: Getty images
Уларнинг айтишича, бу хабар АҚШ президентига ўтган ҳафта Канадада бўлиб ўтган «Еттилик гуруҳи» саммитида воситачи орқали етказилган.
Бу коммюникеда, шунингдек, Эрон АҚШ тармоқларига киберҳужумлар уюштириши ва Теҳрон 2020 йилда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишида айбдор деб ҳисоблаган АҚШнинг амалдаги ва собиқ ҳукумат амалдорларини нишонга олиши мумкинлиги айтилган.
Оқ уй телеканалнинг изоҳ сўровларига жавоб бермади, Эроннинг БМТдаги миссияси эса изоҳ беришдан бош тортди.
Мавзуга оид

19:25
Форс кўрфазида мингга яқин кема иштирокида тирбандлик юзага келди

17:48
“Тартибсизлик йўлидаги янги қадам” — АҚШнинг Эронга зарбасига дунё давлатлари ва сиёсатчилар қандай реакция билдирди?

17:42
Эрон ядровий иншоотлардан 408 кг бойитилган уранни олиб чиқишга улгурди – ОАВ

17:29