Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштириш ниятида
Ҳусийлар Эрондаги ядро объектларига берилган зарбаларга жавобан АҚШ кучларига ҳужум бошлаши мумкин. Улар Исроил томонидан ҳужумга учрайдиган ҳар қандай араб ёки ислом давлатини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Фото: Khaled Abdullah / Reuters
Яман ҳусийлари Эрон ядро объектларига берилган зарбаларга жавобан Қизил денгизда АҚШ кучларига ҳужумлар бошлаш ниятида. Бу ҳақда ҳусийлар сиёсий бюросининг аъзоси Муҳаммад ал-Буҳейти Al Jazeera телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Ал-Буҳейтининг таъкидлашича, биринчи босқичда Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштирилади. «Ансар Аллоҳ» ҳаракати вакилининг сўзларига кўра, май ойида АҚШ ва ҳусийлар ўртасида эришилган сулҳ ўз кучини йўқотган. Ўшанда ҳусийлар Яман ҳудудига ўт очишлар тўхтатилиши эвазига Америка ҳарбий кемаларига ҳужумлар уюштирмаслик мажбуриятини зиммасига олганди.
Бундан ташқари, ҳаракат вакилининг огоҳлантиришича, агар АҚШ Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога аралашадиган бўлса, исёнчи кучлар минтақадаги Америка манфаатларига зарбалар беради. Олдинроқ ҳусийлар ўз ҳаракатларини Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси кучлари билан мувофиқлаштиргани ва Исроилга гипертовушли ракеталар орқали зарбалар уюштирилгани тўғрисида хабар берилганди.
АҚШ президенти Доналд Трампга кўра, Америка зарбалари ядровий таҳдидга барҳам бериш мақсадида Эроннинг уранни бойитишга мўлжалланган учта объектига йўналтирилган. Бунга жавобан ҳусийлар Исроил томонидан ҳужумга учрайдиган ҳар қандай араб ёки ислом давлатини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Мавзуга оид

08:04
Бахтиёр Саидов Хитойда Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди

09:45 / 15.07.2025
Россия Axios'нинг Путиннинг Эрон бўйича позицияси ҳақидаги маълумотини рад этди

22:28 / 13.07.2025
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars

20:08 / 12.07.2025