Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Қиймати 35 млн евро турадиган 56 метрли Bayesian яхтаси чўкканидан ўн ой ўтиб, сув тубидан олиб чиқилди. Яхта чўкиши оқибатида Линч ва унинг 18 ёшли қизи ҳам ҳалок бўлган эди.

Фото: AP
Италияда 10 ой олдин Сицилия соҳилларида чўкиб кетган Bayesian суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди, деб хабар беради Associated Press.
Қайд этилишича, икки дақиқа ичида чўкиб кетган кемани сув тубидан чиқариб олиш операцияси уч кун давом этган. 22 июн, якшанба куни яхтани Сицилиядаги Термини-Имерезе портига етказиш режалаштирилган. У ерда терговчилар авария сабабларни аниқлаш билан шуғулланади.
Британиялик миллиардер Майкл Линчга тегишли бўлган яхта 2024 йил 19 август куни ҳалокатга учраган эди. Ўша вақтда унинг бортида 22 киши бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида Майкл Линч, унинг 18 ёшли қизи Ханна ва Morgan Stanley International раиси Жонатан Блумер ҳам бор. Яхта қирғоқдан тахминан 800 метр узоқликда бўлган.
Қиймати 35 миллион евро турадиган 56 метрли Bayesian яхта ичида Буюк Британияда технология соҳасидаги энг муваффақиятли тадбиркорлардан бири Майкл Линч ҳам бўлган. Линчни «британиялик Билл Гейтс» деб аташарди. У Буюк Британиядаги энг йирик дастурий таъминотлардан бири Autonomy’ни яратиб, 2011 йилда 11 миллиард долларга HP компаниясига сотишга уринган. Аммо Америка технологик гиганти уни фирибгарликда айблаганидан кейин битим барбод бўлган. Июн ойида у Сан-Франциско суди томонидан барча айбловлардан оқланган эди.
Кеманинг экипажининг уч нафар аъзоси масъулиятсизлик, эҳтиётсизлик ва кемани яқинлашиб келаётган бўрондан қутқариш қобилиятига эга бўлмаганликда айбланмоқда. Прокуратура версиясига кўра, улар Bayesian сувга тўлаётганини англамаган, фавқулодда ҳолатни бартараф этиш чораларини кўрмаган ва йўловчиларни хавфдан огоҳлантирмаган.
Мавзуга оид

18:29 / 30.04.2025
Италияда миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилади

16:57 / 01.01.2025
Сицилия ва Италия ўртасида кўприк қурилади

23:44 / 21.09.2024
CNN: Сицилияда чўкиб кетган яхтада муҳим махфий маълумотлар бўлган

11:20 / 09.09.2024