Ўзбекистон | 11:14
3718
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташуви муваффақиятли амалга оширилди. 

Фото: Видеодан кадр

Мамлакатлар тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш, автомобил транспортида янги коридорларда юк ташувларини йўлга қўйиш мақсадида Транспорт вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташувини ташкил этди.

Мураккаб релефли Олтой тоғлари бўйлаб ўтган мазкур коридор айрим қисмлари денгиз сатҳидан 1500 метр баландликкача кўтарилади. 

Ўзбек миллий ташувчиси томонидан 4500 км масофа 8 кунда босиб ўтилди.

Мавзуга оид