Ўзбекистон | 14:55
647
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида йўл ҳаракатини бошқариш тизими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон делегацияси ITS Asia Pacific Forum 2025 халқаро форумида иштироки доирасида Корея Республикаси ер, инфратузилма ва транспорт вазири Парк Сангву ҳамда Коrеа Expressway Corporation корпорацияси президенти Хам Жингю билан музокаралар ўтказди.

Фото: Дунё

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Корея Республикасининг автомагистраллар бошқаруви, "ақлли" светофорлар, сунъий интеллект асосидаги ҳаракатни бошқариш тизимларини Ўзбекистонда жорий этиш имкониятлари, шунингдек, мазкур мамлакат ҳукумати томонидан Ўзбекистонда техник ёрдам ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокараларда Жанубий Корея томонидан Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини рақамлаштириш, жумладан, ақлли толлинг, I сенсор тизимлари, ҳаракат мониторинги бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, "Тошкент-Андижон пулли автомобил йўлини қуриш" ДХШ лойиҳаси доирасида автомагистрал лойиҳаларини ривожлантиришда KEC корпорацияси иштирокини таъминлаш таклифлари илгари сурилди.

Мавзуга оид