Бухородаги давлат боғчасида методист ва мудира тарбиячини болалар олдида урди
Ҳолат акс этган видео Kun.uz ихтиёрига келиб тушди. Воқеа Олот туманидаги 27-боғчада апрел ойида содир бўлган. Унда аёллар ошхонада болалар овқатланаётган вақтда муштлашиб кетгани кўринади. Боғча методисти ва раҳбари тарбиячини ўртага олиб калтаклагани иддао қилиняпти. Мудирага нисбатан интизомий жазо қўлланган.
Kun.uz'га Бухоро вилояти Олот туманидаги 27-сонли боғчада аёлларнинг муштлашаётгани акс этган видео келиб тушди. Видеони тақдим этган шахс боғча методисти ва мудираси тарбиячини ўртага олиб урганини айтмоқда.
Тасвирларда йил 21 апрелда санаси кўринади. Ошхонада болалар таомланаётганига қарамай, 3 нафар аёл ўзаро жанжаллашиб қолишган ва тарбияланувчилар кўз ўнгида бир-бирини урган.
Видеога кўра, методист ва мудира дейилаётган шахслар тарбиячи билан дастлаб гаплаша туриб, кейин уни бўйнидан бўғишга уринган. Кадр ортидаги шахс тарбиячининг юзидан тишлаб олишганини айтган.
Айни вазият юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 28 апрель куни расмий изоҳ берган. Унга кўра, боғчада юзага келган кўнгилсиз ҳолат учун ташкилот директорига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланган.
Бошқарма ишчи гуруҳи томонидан ҳолат бўйича ташкилотнинг барча ишчи-ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилгани айтилган.
Мавзуга оид

20:42 / 19.06.2025
Бухородаги хусусий боғчада икки яшар бола ток уришидан вафот этди

12:02 / 19.06.2025
Сотиб юборилаётган боғ, мактаб ва боғча ҳудудлари. Нима қилиш керак?

18:46 / 31.05.2025
Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қиз ариққа чўкиб ҳалок бўлди

13:33 / 24.05.2025