Жамият | 17:01
4627
4 дақиқада ўқилади
Реклама

AKFA Group "AKFA Medline Social" номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди

AKFA Group, Central Asian University ҳамда AKFA Medline University Hospital университет клиникаси ҳамкорлигида тиббиёт соҳасидаги инновацион лойиҳа — AKFA Medline Social тиббий стартапини амалга ошириш бошлангани ҳақида эълон қилди. Ушбу лойиҳа аҳолига сифатли ва бепул бирламчи тиббий ёрдам ҳамда диагностика хизматларини тақдим этишга қаратилган.

Фото: AKFA Group

Лойиҳа Тошкент шаҳридаги Alfraganus турар жой мажмуаси ҳудудида амалга оширилмоқда ва у тиббий хизмат кўрсатишнинг замонавий моделларидан бири сифатида тақдим этилади. Концепция Cleveland Clinic тажрибаси ва халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган.

Барпо этилаётган клиника умумий 35 300 м² майдонни эгаллайди ва барча хизматлар тўлиқ бепул бўлади. Муассаса кунига 3000 нафар, йил давомида эса 500 000 нафар беморга хизмат кўрсата олади.

Клиникада 150 дан ортиқ қабул ва диагностика хонаси ташкил этилади ҳамда 36 дан ортиқ тиббий йўналишлар қамраб олинади. Жумладан, терапия, кардиология, эндокринология, лаборатория ва инструментал диагностика каби соҳаларни ўз ичига олади.

“Биз тизим қурмоқдамиз — у қадриятлар асосида: интизом, етакчилик, ҳурмат ва жамият олдидаги масъулият. Биз буни ўзимиз ва яқинларимизга ёрдам бераётгандек амалга оширяпмиз”, - дея таъкидлади AKFA Group асосчиси Жаҳонгир Артиқхўжаев лойиҳа тақдимотида.

Ушбу лойиҳа шундай муҳит яратишни кўзда тутадики, унда одам ўзини шифохонада эмас, балки меҳмонхона муҳитида ҳис қилади. Бинода қулай йўналтирувчи белгилар, рақамли терминаллар, хотиржам муҳит ва ҳар бир ташриф буюрувчига ҳурмат билан муносабат мавжуд бўлади.

Барча жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, хизматлар оддий, интуитив равишда тушунарли ва фойдаланишда қулай қилиб яратилган. Беморларнинг марказ билан ўзаро муносабатининг барча босқичлари — қабулга ёзилишдан тортиб, диагностика натижаларини олишгача — замонавий IT ечимлари асосида оптималлаштирилган. Фуқаролар шифокор қабулларига мустақил ёзиладилар, ташрифларини режалаштирадилар ва тиббий ҳужжатларини онлайн тарзда, навбат кутишсиз олишлари мумкин. Бундай ёндашув хизмат сифатини, тезкорликни ва беморлар учун қулайликни таъминлайди.

Central Asian University ректори Камрон Ғуломовнинг таъкидлашича, AKFA Medline Social лойиҳаси соғлиқни сақлашни ташкил этишдаги замонавий ёндашувларни ифода этади:

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баҳолашларига кўра, тиббий ҳолатларнинг 75 фоизга яқини бирламчи тиббий ёрдам даражасида — беморни шифохонага ётқизмасдан ҳам самарали ҳал қилиш мумкин. Бизнинг вазифамиз — ана шундай хизматларни ҳар бир фуқарога етказиш, эрта диагностика ва касалликларнинг олдини олишга эътибор қаратишдир”.

AKFA Medline University Hospital клиникаси директори Азимжон Турсунқулов тиббий хизматлар сифатини таъминлаш лойиҳанинг асосий устувор йўналиши бўлишини қайд этди:

“Сифат назорати халқаро стандартлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига тўлиқ мувофиқ тарзда олиб борилади. Биз беморлар ўз вақтида, хавфсиз ва профессионал ёрдам олиши мумкин бўлган рақамли муҳитни яратмоқдамиз. Ҳатто кунига 3000 нафар бемор қабул қилинса ҳам, навбатлар юзага келиши олди олинади.”

Лойиҳа тўлиқ AKFA Group маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ва у давлат соғлиқни сақлаш сиёсатига мос равишда амалга оширилмоқда. Бу ташаббус мавжуд тиббий хизматлар тизимига муҳим қўшимча бўлади.

Akfa Medline Social'да ишлашга қизиқиш билдирган мутахассислар ҳозирнинг ўзида расмий веб-сайт http://akfamedlinesocial.uz орқали кутиш рўйхатига (Waiting list) ёзилиб, ариза қолдиришлари мумкин.

Аризаларни қабул қилиш 2026 йил 31 майгача давом этади.

Телефон: +998 (77) 403-30-03

Кадрлар бўлими электрон манзили: mailto:hr@akfamedlinesocial.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид