Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда
18 июндан Ўзбекистоннинг Сўх ва Шоҳимардон анклавларига олиб борувчи назорат-ўтказиш пунктлари кеча-ю кундуз ишлайдиган бўлди. Бу ҳаракатланишни эркин ва қулай қилиш ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
18 июндан «Фарғона» чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардон қишлоғига ўтишдаги «Оқ қия» божхона пункти ва «Сўх» чегара божхона постининг «Чашма» божхона пункти 24 соатлик иш режимига ўтмоқда, дея хабар берди Божхона қўмитаси.
Фарғона вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, улар қаторига «Водил-Қадамжой» назорат-ўтказиш маскани ҳам қўшилади.
«Ушбу чора-тадбирлар Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи ҳамда Сўх туманига боришда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, фуқароларнинг ҳаракатланишини янада эркин ва қулай қилиш, постларда юзага келадиган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда», — дейилади ҳокимлик хабарда.
Маълумот учун, Сўх ва Шоҳимардон Ўзбекистон учун анклав ҳудудлари бўлиб, улар Қирғизистон ичкарисида жойлашган.
2024 йил Шоҳимардонга киришдаги «Фарғона» ва «Оқ-қия» чегара божхона постлари 24 соатлик иш режимига ўтказилганди. Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг Тошкент шаҳридаги учрашувида эришилган келишувлар доирасида амалга ошган.
Мавзуга оид

09:10
Тадбиркорнинг 443 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди

11:16 / 26.07.2025
Икки ҳудудда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

15:01 / 25.07.2025
Фарғонада оммавий безорилик уюштирган Отабек Валломов 6,5 йилга қамалди

12:14 / 22.07.2025