Жаҳон | 08:52
8275
4 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбий самолётлари Эрон биқинида, Нетаняҳу тўхтамоқчи эмас

Эрон билан Исроил ўртасидаги уруш бешинчи кунига кирди. Тунда дрон ва ракета ҳужумлари давом этди. Исроил Эрон телевидениеси офисини нишонга олди, журналист эса жонли эфирни тўртинчи ракетагача давом эттирди. Эрон дипломатик босимлар орқали ўт очишни тўхтатишга уринмоқда.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Эрон-Исроил уруши 5-кунга ўтди. Тунда ҳам икки давлат ўртасида ракета ва дронлар алмашиши давом этди. Яқин Шарқ манбаларига кўра, Эрон асосан қанотли ракеталардан фойдаланган ва ҳужум кўлами аввалги кунгидек бўлмаган.

Тел-авивда сиреналар янграшда давом этаётган вақтда Исроил Эрон давлат телевидениеси офисини бомбалади. Эътиборни тортадигани телевидение ахборот дастури журналисти Саҳар Имоми ҳужум вақтида ҳам жонли эфирни жасорат билан давом эттирган, фақат 4-ракета Имоми студиясини портлатгандан сўнг у хонани тарк этган.

Хабарларга кўра Эрон Уммон, Қатар ва Саудия Арабистонидан Трамп орқали Нетаняҳуга ўт очишни тўхтатишга босим ўтказишни сўрагани айтилмоқда. Reuters’га кўра Эрон бунинг эвазига ядровий музокараларда мослашувчанликни намоён қилади. Нетаняҳу кеча АБC каналига берган интервюсида Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийни ўлдириш можарони кучайтирмайди, балки уни ҳал этиши мумкинлигини айтди. Қизиғи шундаки, Яқин Шарқда деярли ҳамма билан урушиб турган одам айнан — Нетаняҳунинг ўзи! Бугун тонгда Хитойнинг Исроилдаги элчихонаси ўз фуқароларига хавфсизлик вазиятининг ёмонлашгани сабабли мамлакатни зудлик билан тарк этишни тавсия қилди. Ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли Хитой фуқароларига имкон қадар тезроқ қуруқликдаги чегара ўтиш жойлари орқали мамлакатни тарк этишга рухсат беради. Доналд Трамп эса миллий хавфсизлик учрашуви ўтказмоқчи, шунингдек у Truth Social тармоғидаги постида Теҳрон аҳолисини зудлик билан шаҳарни тарк этишга чақирди.

Унинг таъкидлашича, Эрон Трамп таклиф этган битимини имзолаши керак эди, аммо бу амалга ошмаган ва “беҳуда қурбонлар” юз берган. “Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак — мен буни қайта-қайта айтганман!” — деб ёзди Трамп. Яқин Шарқдаги вазият сабаб у Канадада бўлиб ўтаётган G7 саммитини эртароқ тарк этади. Шунингдек, АҚШнинг KC-135 танкерлари ва бошқа авиация кучлари Европага ва минтақага – хусусан, Баҳрайндаги базаларга кўчирилди. Ундан ташқари АҚШнинг Нимитз авиация самолётлар ташувчи крейср эса Ғарбий Тинч океанидан Яқин Шарқ томон ҳаракатланяпти. Нимитз самолёт ташувчиси нафақат ҳарбий кучлар базаси, балки мобил авиация маркази сифатида Яқин Шарқда осмонни назорат қилиш имконини ҳам беради.

Ҳа, олдимиздаги 24 соат янги воқеликларга бой бўладиганга ўхшайди.

Минтақадаги вазият Оқ уйдан янграйдиган баёнотларга боғлиқ.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари Рафаел Гроссининг BBC’га айтишича, Натанз заводи катта зарар кўрган, эҳтимол 15 минг центрифуга вайрон бўлган, тоғнинг чуқур қисмида жойлашган Фордо бойитиш заводига эса зарар етмаган. «Эҳтимол, у ерда зарар жуда кичик бўлиши мумкин», деди Гросси.

Эрон-Исроил урушини 13 июн тонгда Исроил ўзининг ҳужуми билан бошлади, натижада Эрон ҳарбий қўмондонларининг деярли барча юқори бўғини ва унинг етакчи ядро олимлари ҳалок бўлди.

Мавзуга оид